Март ойидан Марказий банк нақд хорижий валютани олиб кириш ва тижорат банкларига тақдим этишни бошлади. Илгари чет эл валютаси асосан Россия банкларидан олиб келинган, бироқ ҳозирда бу имконият чекланган ва Европа банклари «нақд пул»ни «бироз хавотир ва эҳтиёткорлик билан» бермоқда, деди МБ раҳбари.
Марказий банк 2023 йилдан 5 фоизлик доимий инфляция мақсадига эришишни 2024 йил охирига кўчиришга қарор қилди. МБ раҳбари Мамаризо Нурмуратов мазкур қарорни келгуси йилда кутилаётган юқори инфляцион рисклар ва ноаниқликлар билан изоҳлади.
МБ 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозларини қайта кўриб чиқди — ЯИМ ўсиши йилига 5−5,5% даражасида кутилмоқда, апрель ойида прогноз 3,5−4,5%ни ташкил этди. Инфляция 12−14% коридорининг қуйи чегараси яқинида прогноз қилинмоқда. Регулятор асосий ставкани пасайтириш қарорини тушунтирди.
Америка банклари 13 ҳолатда Ўзбекистондаги компанияларнинг тўловларини музлатиб қўйди ёки мусодара қилди. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Захидов қайси ҳолларда компанияларда транзакциялар билан муаммолар юзага келганини сўзлаб берди.
МБ раиси Мамаризо Нурмуратов ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг ўртача даромадини статистика ёрдамида аниқлаш мезони ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шу орқали норасмий даромад топаётган шахсларга кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш мақсад қилинган.
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, йиллик 15 фоизга туширди.
Ўтган йилнинг биринчи ярмида банкларнинг нақд пул харажатлари даромаддан 1,1 трлн сўмга ошган бўлса, бу йилги фарқ 10 марта ортиб — 11,7 трлн сўмга етди. МБ талабни муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлашга ҳаракат қилди, натижада нақд пулнинг умумий пул ҳажмидаги улуши ошиб кетди.
Сенат номинал қиймати 1000 сўм бўлган янги танга намунаси ва дизайнини маъқуллади. Марказий банк уни йил охиригача муомалага чиқаришни режалаштирмоқда. Ушбу номиналдаги қоғоз пулларнинг тангага алмаштирилиши ҳақида йил бошида хабар берилган эди.
Марказий банк 200 минг сўмлик банкноталарни нима учун аввал режалаштирилган 2024 йилдан анча аввал муомалага чиқаришга қарор қилинганига изоҳ берди. Регулятор буни муомаладаги нақд пулларнинг умумий ҳажмида 100 минг сўмлик купюралар улушининг кескин ошгани билан изоҳлади.
Марказий банк 15 июлдан 200 минг сўмлик банкнота муомалага чиқарилишини маълум қилди. Мазкур банкнота «Буюк Ипак йўли» ҳамда Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.
Душанба куни тармоқларда банклардан бири банкоматда нақд пул ечиш учун комиссия миқдорини 1 фоиздан 3 фоизгача оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк тижорат банклари комиссия миқдорини мустақил белгилашини айтиб, фоиз оширилиши «эркин бозор шароитида ўзини оқламаслигига» ишонтирмоқда.
Май ойида сўмнинг реал айирбошлаш курси февраль ойидан буён 8 фоизга пасайиб, яна 1,8 фоизга қадрсизланди. Марказий банк буни юқори инфляция ва ҳамкор мамлакатларда валюта курсларининг кўп йўналишли ўзгариши билан изоҳлади.
Марказий банк иқтисодий хатарларнинг салбий таъсири босқичма-босқич барҳам топиши, валюта бозори барқарорлашуви ва бошқа сабабларни ҳисобга олган ҳолда асосий ставкани йиллик 17 фоиздан 16 фоизга туширишга қарор қилди. Инфляция прогнози ўзгаришсиз қолдирилди.
Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилади. Март ойида асосий ставка 14 фоиздан 17 фоизгача кўтарилганди.
Сенаторлар Мамаризо Нурмуратов номзодини иккинчи муддатга Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тасдиқлади. У 2017 йилдан бери мазкур лавозимда фаолият юритиб келмоқда.
Фуқаролар Марказий банкка тижорат банклари «номаълум сабабларга кўра» кредит ажратмаётганидан шикоят қилишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, рад этиш вақтида банк ходимлари қарз олувчилар «қора рўйхат»га киритилганини маълум қилишмоқда. МБ гап мижознинг кредит тарихи ҳақида кетаётганини билдирди.
Апрель ойида муомаладаги нақд пуллар ҳажми рекорд даражада — 5,3 трлн сўмга ошди. Марказий банк аввалроқ март ойининг иккинчи ярмида бошланган нақд пулга бўлган талаб кескин ошгани ҳақида хабар берган эди.
Марказий банк имтиёзли кредитлаш амалиётининг макроиқтисодий самарадорлиги пастлиги ва ушбу амалиёт самарали пул-кредит сиёсати учун жиддий муаммолардан бири эканлигини қайд этди. 2019 йилдан бошлаб уларни бозор фоизларига яқинлаштириш учун ставкалар кўтарила бошлади, бироқ, МБ асосий ставкаси ўсиши билан ўртадаги фарқ яна ошди.
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечиб олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Марказий банк мазкур узилишни нақд пулга талаб ортиши ва логистика муаммолари билан изоҳлади. Регулятор аҳолининг нақд пулга бўлган эҳтиёжини қондириш учун барча имкониятларга эга эканлигига ишонтирмоқда.
Биринчи чоракда ўзбекистонликлар хорижий валютадаги омонатларга 2,2 трлн сўм эквивалентидаги маблағларни йўналтирди. Уларнинг аксарияти март ойига тўғри келади. Марказий банк хорижий валютадаги омонатларга талаб ортиши сабабларини тушунтирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг